Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ижтимоий реестрдан чиқаришнинг ўзи камбағаллик қисқарганини англатмайди

Ижтимоий реестрдан чиқаришнинг ўзи камбағаллик қисқарганини англатмайди

Ижтимоий тармоқларда фуқароларни Ижтимоий реестрдан чиқариш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан турли фикрлар билдирилмоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилишича, ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, оилалар даромадини ошириш ва уларни барқарор даромад манбаи билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, оилани Ижтимоий реестрдан чиқаришнинг ўзи камбағаллик қисқарганини англатмайди. Реестрнинг асосий мақсади — эҳтиёжманд аҳолини аниқлаш, уларни ижтимоий ҳимоя билан қамраб олиш ва зарур ёрдам ҳамда хизматларни кўрсатиш.

Агентлик таъкидлашича, реестрдан чиқариш белгиланган режа ёки кўрсаткични бажариш учун эмас, балки оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати амалда яхшилангани ва белгиланган мезонларга жавоб бергани асосида амалга оширилиши керак.

Муайян ҳудуддаги камбағаллик даражаси эса Жаҳон банки методологияси асосида белгиланган стандартлар бўйича ўтказиладиган сўровлар натижалари асосида аниқланади.

Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя инспекцияси реестрдан чиқарилган оилалар бўйича назорат ишларини олиб бориб, қабул қилинган қарорларнинг белгиланган мезон ва тартибларга мувофиқлигини ўрганмоқда.

Агентлик позициясига кўра, асосий мақсад фуқарони реестрдан чиқариш эмас, балки оилани ҳақиқатан ҳам камбағалликдан чиқариш ва эҳтиёжманд фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳисобланади.

Киритилди: 08:15 08.09.2026. Ўқилди: 886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!