Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

II жаҳон уруши қатнашчилари 30 млн сўм миқдорида мукофотланади, Мудофаа вазирлиги офицерлари ойлик устама миқдори икки бараварга оширилади

II жаҳон уруши қатнашчилари 30 млн сўм миқдорида мукофотланади, Мудофаа вазирлиги офицерлари ойлик устама миқдори икки бараварга оширилади

9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофотини тўланади.

Шунингдек, бу кунда уруш қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари, кексалар ва устозларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, ёлғиз ва кам таъминланган фахрийларнинг турар жойларини ободонлаштириш, турли хотира ва қадрлаш тадбирларини ташкил этиш режалаштирилган. Мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган Ватан фидойиларининг хотираси ҳам улуғланади. Уларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.

Мудофаа вазирлиги офицерларига хизмат йиллари учун тўланадиган ҳар ойлик устама миқдори икки бараварга оширилади, контракт бўйича хизмат қилаётган оддий аскар ва сержантларнинг ойлик пул таъминотини 10 фоизга кўпайтирилади.

Ҳозирги кунда 4 та олий таълим ва 2 та олий ҳарбий таълим муассасасининг ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари ва факультетларида 42 та мутахассислик бўйича резерв ва захирадаги офицерлар тайёрланмоқда. Бунга қўшимча равишда Урганч, Термиз, Андижон давлат университетлари, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Андижон давлат тиббиёт институтида яна 5 та ҳарбий тайёргарлик ўқув марказини ташкил этилади.

Шунингдек, давлат олий таълим муассасаларида қўшимча равишда “Чақириққача ҳарбий таълим” йўналиши бўйича 3 йиллик бакалавриат таълими асосида резерв ва захирадаги офицерларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилади. Ҳарбий тиббиёт институтида эса илк бор клиник ординатура ва магистратурага қабул қилинган ҳамда ҳарбий тайёргарликдан ўтиш истагини билдирган талабалар тўлов-контракт асосида ўқитилади. Бундай имконият нодавлат олий таълим муассасалари талабалари учун ҳам яратилади.

Киритилди: Бугун 06:59. Ўқилди: 363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!