Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

ДХХ қонундан устун бўлишга уринган инспекторни қўлга олди

ДХХ қонундан устун бўлишга уринган инспекторни қўлга олди

Мансабдор шахслар томонидан ноқонуний бойлик орттириш мақсадида хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш – жамият ва давлат бошқаруви тизими учун жиддий хавф ҳисобланади.

Бундай ҳолатлар қонун устуворлигига путур етказиб, адолат принципининг бузилиши ҳамда давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги ва самарадорлиги пасайишига сабаб бўлади.

Жумладан, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси инспектори ўз хизмат мавқеини суистеъмол қилган ҳолда, ноқонуний бойлик орттирмоқчи бўлди.

Хусусан, у Тошкент шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. фуқарога тегишли 7 турдаги, жами 187 дона қадоқда бўлган минерал ўғит маҳсулотларини “Навоий” чегара божхона пости орқали ўтказиб берганлиги эвазига 20 млн сўм талаб қилган.

Мазкур ноқонуний ҳаракат Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фош этилди.

Инспектор сўралган пул маблағини пойтахтнинг Олмазор тумани ҳудудида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!