Ўзбекистон жазони ижро этиш муассасаларида салкам 50 минг нафар маҳкум жазо муддатини ўтамоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашрафов бошчилигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи ўринбосари Отабек Сатимбаевга кўра, Ўзбекистонда 49 та жазони ижро этиш муассасаси мавжуд.
Бугунги кунда 49 та жазони ижро этиш муассасаларимизда жами 47 432 нафар маҳкум жазо муддатини ўтамоқда, деди Отабек Сатимбаев.
Масъулнинг аниқлаштиришича, мамлакатдаги жазони ижро этиш муассасалари асосан икки турга — ёпиқ турдаги колониялар ҳамда манзил-колонияларга бўлинади.
Ёпиқ турдаги колонияларда 26 минг нафар, манзил-колонияларида эса 11 минг нафардан ортиқ маҳкум жазо муддатини ўтамоқда, деди Отабек Сатимбаев.