Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эроннинг икки миллион баррел нефт таший оладиган супертанкери АҚШнинг Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз блокадасини муваффақиятли енгиб ўтди

A A A
Эроннинг икки миллион баррел нефт таший оладиган супертанкери АҚШнинг Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз блокадасини муваффақиятли енгиб ўтди

Бу ҳақда Fars хабар бермоқда.

"АҚШ санкциялари рўйхатидаги супертанкер жойлашувни аниқлаш тизими (транспондер) ёқилган ҳолда очиқ денгиз ҳамда Ҳўрмуз бўғозини кесиб ўтиб, Эроннинг ҳудудий сувларига кирди", дейилади хабарда.

Bloomberg агентлиги Ҳўрмуз бўғозидан бунгача Хитойга алоқадор Rich Starry танкери ўтганини ҳақида хабар берганди. АҚШ ҳарбийлари томонидан бўғоз блокада қилинган биринчи кунда (13 апрелда) орқали 20 дан ортиқ тижорат кемалари ўтган.

Шу билан бирга, АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари Брэд Купер америкаликлар Эрон билан боғлиқ денгиз савдосини тўлиқ тўхтатганини таъкидламоқда.

АҚШ ўтган дам олиш кунлари Эрон билан музокараларнинг биринчи босқичидан сўнг бўғознинг денгиз блокадасини эълон қилди. Унинг якунида Теҳрон томонлар бир нечта асосий мавзуларда келиша олмаганини маълум қилди. Вашингтонда таъкидланишича, гап бойитилган уран ҳақида ҳам бормоқда: Вашингтон бу материалларни ислом республикасидан олиб қўйишни талаб қилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:50. Ўқилди: 558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!