Англия Премьер-лигасининг 3-турида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ковентри"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув тақдирини битта гол ҳал қилди. 26-дақиқада Эрлинг Ҳоланд рақиб дарвозасини ишғол қилиб, "шаҳарликлар"ни олдинга олиб чиқди. Қолган вақт давомида ҳисоб ўзгармади ва мезбонлар минимал устунликни якунига қадар сақлаб қолишди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг асосий таркибида майдонга тушиб, учрашувни тўлиқ ўтказди. Ҳамюртимиз 90+5-дақиқада сариқ карточка билан жазоланди.
Шу тариқа, "Манчестер Сити" янги мавсумдаги муваффақиятли сериясини давом эттириб, учта ўйиндан учтасида ғалаба қозонди. "Шаҳарликлар" 9 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Ҳали очко жамғара олмаган "Ковентри" эса 20-поғонани эгаллаб турибди.