Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳусанов бугун асосий таркибда тушиши мумкин

Ҳусанов бугун асосий таркибда тушиши мумкин

Бугун, 15 февраль куни Англия Премьер лигаси 25-тур ўйинлари давом эттирилади. Бу турда “Манчестер Сити” ўз уйида “Ньюкасл”ни қабул қилади.

“Манчестер Сити”нинг жароҳат олган футболчилари кўпайиб кетгани ва айниқса, асосий ҳимоячилардан бири Мануэль Аканжи “Реал”га қарши баҳсда орттириб олган жароҳати сабаб, клуб мураббийи “Ньюкасл”га қарши ўйинда таркибда ўзгаришлар қилиши кутилмоқда. Айниқса, ҳимоя марказида ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда ўйнаш эҳтимоли ортмоқда. Чунки айни дамга келиб, Ҳусановдан кўра яхшироқ вариант йўқдек.

Чунки Стоунз тушган тақдирда ҳам уни таянч ярим ҳимояга қўйиши мумкин. Нико ва Родрининг йўқлиги сабаб албатта. Қанотга Рико Льюис жойлашса, марказга Рубен Диаш ва Ҳусанов тандеми туширилиши мумкин. Аке варианти ҳам бор, аммо у ҳам яқиндагина жароҳатдан қайтган ва катта эҳтимол у захира ўриндиғида қолдирилади. Ҳусановнинг кубок доирасида “Лейтон”га қарши баҳсда гол ургани ва майдондаги энг яхшиларидан бири бўлгани ҳам унинг асосий таркибда тушишга лойиқлигини исботлайди. Лекин таркиб бўйича сўнгги қарорни мураббий Пеп Гвардиола чиқаради.

Киритилди: 13:42 15.02.2025. Ўқилди: 1657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!