Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ҳиндистоннинг шоколаддан ясалган «Дарвозаси» Модига етиб бормай эриб кетди

Ҳиндистоннинг шоколаддан ясалган «Дарвозаси» Модига етиб бормай эриб кетди

Бельгия бош вазири Барт де Вевер Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модига совға қилмоқчи бўлган шоколаддан ясалган «Ҳиндистон дарвозаси» нусхасини Нью-Деҳлига олиб бориш жараёнида эриб кетган.

Скульптура бельгия шоколадидан тайёрланган эди. Де Вевернинг айтишича, Бельгияда унинг захира нусхаси бор ва у Модига кейинроқ бутун ҳолда етказиб берилади.

Бельгия бош вазири совға танлашда икки давлатнинг умумий тарихини инобатга олган. «Ҳиндистон дарвозаси»да Биринчи жаҳон урушида, жумладан ҳозирги Бельгия ҳудудида ҳалок бўлган Британия Ҳиндистони ҳарбийларининг номлари абадийлаштирилган.

Ташриф давомида Ҳиндистон ва Бельгия савдо, мудофаа, тоза энергетика ҳамда халқаро жиноятчиликка қарши кураш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди. Бельгия делегацияси мудофаа саноати бўйича бир қатор келишувларни ҳам имзолади.

Киритилди: 21:40 04.09.2026. Ўқилди: 810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!