Ҳиндистон Покистоннинг учта шаҳрига ракета зарбалари берди.
Бу ҳақда Хизматлараро жамоатчилик билан алоқалар (ISPR) бош директори генерал-лейтенант Аҳмад Шариф Чаудри ARY Newsга маълум қилган.
"Қўрқоқ душман Покистоннинг учта шаҳрига ракета зарбаларини берди. Мақсадлар Панжобдаги Баҳавалпур ва Азад Кашмирдаги икки шаҳар - Котли ва Музаффаробод бўлди", - деди ISPR раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари таҳдидга зудлик билан жавоб қайтарган, ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари мудофаа тизимларини фаоллаштирган ва Ҳиндистон самолётларининг Покистон ҳаво ҳудудига чуқур кириб боришига йўл қўймаган.
“Ҳиндистоннинг хоин ҳужуми жавобсиз қолмайди”, деб қўшимча қилди генерал.
Ҳозирда ракета зарбалари натижасида етказилган зарар ҳисобланмоқда.