Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳамма вазир ва ҳокимлар янги-янги хизмат турларини кўпайтириш бўйича ҳар куни изланишда бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди

Ҳамма вазир ва ҳокимлар янги-янги хизмат турларини кўпайтириш бўйича ҳар куни изланишда бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Ҳамма ҳудудларда ҳам хизматлар бирдек ривожланмаётгани қайд этилди. Мисол учун, Нукус туманида ўтган йили 363 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатилиб, 22 фоизга ўсган. Лекин аҳолиси ундан 2 баравар кўп бўлган Гулистон туманида хизматлар ҳажми Нукус туманидан 30 миллиард сўмга кам.

Ёки, Наманган шаҳрида жон бошига тўғри келадиган хизматлар 13 миллион сўмга ҳам етмаслиги (Жиззах шаҳрида – 33 миллион сўм) ҳалиям “хуфиёна иқтисодиёт” юқорилигидан далолат беради.

Нишон, Янгиқўрғон, Нарпайда IT хизматлари анча орқадалиги, Самарқанд ва Янгиер шаҳри, Мирзаобод, Мирзачўлда молиявий хизматлар ҳажми пасайгани, Қарши шаҳри, Жомбой, Ургут, Урганч, Учтепа туманларида савдо ўсмаётгани, Фарғонанинг 7 та туманида тиббий хизматлар ҳажми қисқаргани танқид қилинди.

Ҳамма вазир ва ҳокимлар янги-янги хизмат турларини кўпайтириш бўйича ҳар куни изланишда бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Бу йилда хизматлар ҳажмини 15 фоизга ошириб, 82 миллиард долларга, экспортини эса 8,5 миллиард долларга олиб чиқиш, соҳада 2,5 миллион одамни даромадли қилиш бўйича катта марра олинган.

Киритилди: 11:04 07.02.2025. Ўқилди: 613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!