Ҳиндистон ва Покистон ўртасида 125 та самолёт иштирокида авиация тарихидаги энг йирик жанг бўлиб ўтди.
"Покистон ва Ҳиндистон қирувчи самолётлари ўртасида бошланган ҳаво жанги замонавий авиация тарихидаги энг кенг кўламли ва узоқ давом этган жанг бўлиб, унда Ҳиндистоннинг бешта самолёти уриб туширилган," - деб ёзади CNN Покистон хавфсизлик хизматидаги юқори мартабали амалдорга таяниб.
Таъкидланишича, тўқнашув бир соатдан кўпроқ давом этган. Шу билан бирга, самолётлар ўз мамлакатлари ҳаво ҳудудини тарк этмаган.