Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Кадиров истеъфоси муҳокамада — Путин: “Ҳали қиладиган ишларимиз кўп”

Кадиров истеъфоси муҳокамада — Путин: “Ҳали қиладиган ишларимиз кўп”

Рамзан Кадиров Владимир Путин билан учрашувда ўзининг истеъфога чиқиши масаласи муҳокама қилинганини билдирди.

Чеченистон раҳбари бу ҳақда ўзининг Теlegram-каналида ёзди.

"Владимир Владимирович интернетдаги сўнгги муҳокамаларни шарҳлар экан, ёзувчи Марк Твеннинг “Менинг ўлимим ҳақидаги хабарлар жуда бўрттирилган”, деган машҳур сўзларини келтирди, — деб ёзди Қодиров.

Чеченистон раҳбари Россия президентининг "ҳали қиладиган ишларимиз кўп" деганини билдирди. Бундан ташқари, Кадиров Путиннинг буйруғини бажаришга ваъда берганини айтди.

Аввалроқ Кадиров Путиндан ўз лавозимидан озод этилишини сўраганини маълум қилганди. Шу билан бирга, у мазкур масала бўйича якуний қарор фақат Россия президенти Владимир Путинга тегишли эканлигини таъкидлаганди.

Киритилди: 19:02 08.05.2025. Ўқилди: 957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!