Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Мингдан ортиқ одамни алдаган “Муҳаммад” Тошкентда қўлга тушди

Мингдан ортиқ одамни алдаган “Муҳаммад” Тошкентда қўлга тушди

Наманган вилоятида яшовчи йигит Telegram тармоғида гуруҳ очиб, пулини қисқа фурсатда кўпайтириб беришини айтган ҳолда одамларни алдаб келган. У изини йўқотиш учун турли вилоятларда яшовчи одамлар номига олинган SIM карталардан фойдаланган.

Ўзини Муҳаммад деб таништириб, кўплаб одамларни алдаган ҳолда уларнинг пулини ўзлаштириб олган йигит Тошкентда қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманган вилоятида яшовчи шахс одамларга пулини қисқа фурсатда кўпайтириб беришини айтиб, ижтимоий тармоқлар орқали уларни алдаб келган. Унинг ёлғонига мингдан ортиқ одам алданган.

Йигит ўз изини йўқотиш мақсадида турли вилоятларда яшовчи одамлар номига олинган телефон ва SIM карталар, шунингдек, банк карталаридан фойдаланиб келган. Ўғирлаган пулларини эса ўз манфаати йўлида ишлатиб юборган.

Киритилди: 16:09 08.05.2025. Ўқилди: 1032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!