Россия президенти Владимир Путин Кремлда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан "оёқда туриб" суҳбатлашди, деб хабар бермоқда РИА Новости мухбири.
Путин Кремлда Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун Москвага ташриф буюрган хорижий делегациялар раҳбарларини кутиб олди. Россия президенти номидан хорижий делегациялар раҳбарлари учун ташкил этилган тушликдан олдин Катта Кремль саройида норасмий учрашув маросими бўлиб ўтди.
Путин ва Мирзиёев қўл сиқишиб, бир-бирини самимий қутладилар. Ўзбекистон Президенти Россия раҳбарини байрам билан табриклади.