Бугун 30 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Шеърлар рухсатсиз ишлатилган — Ботир Қодиров жарима тўлайди

Шеърлар рухсатсиз ишлатилган — Ботир Қодиров жарима тўлайди

Яна бир машҳур шоир хонанда Ботир Қодиров устидан Адлияга шикоят қилди, деб хабар бермоқда Интеллектуал мулк департаментига таяниб "Дарё".

Маълум қилинишича, “Абдуссамий” тахаллуси билан билан танилган шоир Шоҳрух Абдувоҳидовга тегишли “Қизғанаман”, “Сўнгги нафасгача”, “Соғиндим ёмон” ҳамда “Дилдора” номли шеърлар хонанда Ботир Қодиров томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддасининг иккинчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари миқдорида — 3 000 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Киритилди: 17:00 06.05.2025. Ўқилди: 3063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!