Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда баҳорий илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда баҳорий илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

18—19 февраль кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ва 19 февраль куни Самарқанд, Жиззах вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва баҳорий илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво 15-20 даража илиққача исийди. Бу ҳарорат март ойининг охири ва апрель ойининг бошидаги иқлим кўрсаткичларига мос келади. Ҳарорат кечалари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 18 февралда айрим жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди.

Тошкентда 17—20 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. 17—19 февралда ҳарорат асосан кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 11-14 даража илиқ, 20—21 февралда кечалари 2-5 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 15-18 даража илиққача кўтарилади.

Киритилди: 12:20 17.02.2025. Ўқилди: 805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!