Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Гросси Эронни Яқин Шарқдаги вазиятни ҳал қилиш учун мулоқотни қайта бошлашга чақирди

Гросси Эронни Яқин Шарқдаги вазиятни ҳал қилиш учун мулоқотни қайта бошлашга чақирди

Эрон билан мулоқот Яқин Шарқдаги вазиятни ҳал қилишнинг энг самарали йўли бўлиб қолмоқда.

Бу ҳақда Халқаро Атом Энергияси Агентлиги (МАГАТЭ) директори Рафаэль Гросси матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Эрондаги асосий ядровий иншоотларга кириш ҳуқуқини бериш Ислом Республикаси учун "ижобий оқибатларга" олиб келади, чунки резолюция лойиҳасида Теҳрон масаласини БМТ Хавфсизлик Кенгашига юбориш таклиф қилинган.

"Ижобий натижага эришишнинг энг яхши ва энг қисқа йўли - бу Эрон билан мулоқот. Агар Эрон биз билан жиддий мулоқотга киришса, агар биз кириш имконига эга бўлсак... мен сизга кафолат бера оламанки, бу жуда, жуда ижобий оқибатларга олиб келади", деди у.

У Эрон томони билан алоқанинг йўқлигини "афсуски" деб атади.

Киритилди: Бугун 09:40. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!