Германиянинг металлургия ва электротехника саноатидаги корхоналарнинг 42 фоизи келгуси олти ой ичида ходимлар сонини қисқартиришни режалаштирмоқда.
ТАСС хабарига кўра, бу ҳақда Германиянинг Gesamtmetall иш берувчилар уюшмаси ўтказган тадқиқотда маълум қилинган. Бундай режаларга иқтисодий вазиятнинг кескин ёмонлашуви сабаб бўлмоқда.
Сўровда қатнашган компанияларнинг 39 фоизи ўз фаолиятидаги вазиятни ёмон, 40 фоизи эса қониқарли деб баҳолаган. Яна 21 фоизи кейинги олти ойда аҳвол янада оғирлашишини кутмоқда.
Ижобий ўсиш фақат мудофаа саноати ва тиббий ускуналар ишлаб чиқариш соҳаларида кузатилмоқда. Бироқ бу Германия меҳнат бозоридаги умумий муаммоларни бартараф этиш учун етарли эмас.
Шунингдек, немис компаниялари ишлаб чиқариш қувватларини хорижга кўчираётгани қайд этилган. Натижада мамлакат ичидаги буюртмалар ҳам маҳсулот айнан Германияда ишлаб чиқарилишини кафолатламайди.
Тадқиқот 7–16 октябрь кунлари ўтказилган бўлиб, унда жами 800 мингга яқин ходим ишлайдиган 1461 та корхона иштирок этган. Натижалар касаба уюшмалари билан иш ҳақи бўйича музокараларнинг иккинчи босқичи олдидан эълон қилинган.