Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Германия ва Украина тўрт миллиард евролик ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишиб олди

Германия ва Украина тўрт миллиард евролик ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишиб олди

Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Берлинга ташрифи чоғида Германия ва Украина стратегик шериклик тўғрисида келишиб олди ва ҳамкорлик, хусусан, мудофаа соҳасига оид шартномаларни имзолади.

Германия канцлери Фридрих Мерц Украинани келгусида ҳам қўллаб-қувватлашини, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, узоқ масофали қуроллар, дронлар ва ўқ-дорилар билан ёрдам беришини тасдиқлади.

Расмий Киевнинг аниқлик киритишича, томонлар тўрт миллиард евролик ҳамкорлик пакетини келишиб олган. У ҳаво ҳужумидан мудофаани кучайтириш, узоқ масофага зарба бериш имкониятларини ривожлантириш ва дронларни биргаликда ишлаб чиқаришни кўзда тутади.

Бундан ташқари, Германия Украинага ёрдам сифатида Patriot тизимлари учун бир неча юзлаб ракеталар харидини молиялаштиради ва 36 та IRIS-Т учириш қурилмаларини етказиб беради, бу эса Украина шаҳарлари ва инфратузилмаси ҳимоясини мустаҳкамлайди.

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!