Олимлар хавотир қўнғироғини чалмоқда: Ер сайёраси сўнгги 3,6 миллион йил ичида кузатилмаган даражада секинлашмоқда, деб хабар берди BBC Science Focus.
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, музликлар ва қутблардаги муз қатламларининг эриши натижасида улкан ҳажмдаги сув массалари сайёра бўйлаб қайта тақсимланмоқда. Бу эса Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш тезлигига таъсир кўрсатиб, унинг секинлашишига олиб келмоқда.
Ҳозирги кунда бир сутканинг давомийлиги ҳар 100 йилда ўртача 1,33 миллисекундга узаймоқда. Олимлар таъкидлашича, бу кўрсаткич сўнгги 3,6 миллион йил давомидаги энг юқори даража ҳисобланади.