Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

1 июндан тарифлар ошади: олдиндан тўлов қилганлар 2 ой эски нархда тўлайди

1 июндан тарифлар ошади: олдиндан тўлов қилганлар 2 ой эски нархда тўлайди

2026 йил 1 июндан Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ тарифлари оширилади. Амалдаги қоидаларга кўра, аҳоли газ ва электр учун олдиндан тўлов қилса, икки ой давомида эски тарифлардан фойдаланиши мумкин. Тадбиркорлар учун эса бу имтиёз бир ой амал қилади.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, тарифлар ўзгарганидан кейин:
— аҳоли аввалдан тўланган ҳажм учун 2 ойгача қўшимча тўловдан озод этилади;
— тадбиркорлик субъектлари учун мазкур муддат 1 ой этиб белгиланган.

Муҳим жиҳати, эски тарифлар фақат ижтимоий меъёр доирасида амал қилади.
Яъни:
— электр энергияси бўйича ойига 200 кВт/соатгача;
— табиий газ бўйича эса мавсумга қараб 100 ёки 500 куб метргача.

Белгиланган меъёрдан ортиқ сарф қилинса, оширилган янги тарифлар қўлланилади.


1 июндан электр энергияси учун янги тарифлар қуйидагича бўлади:

— 200 кВт/соатгача — 650 сўм;
— 201–500 кВт/соат — 900 сўм;
— 501–1000 кВт/соат — 1100 сўм.

Табиий газнинг базавий нархи эса 1 куб метр учун 2 минг сўм этиб белгиланди. Аҳоли учун ижтимоий меъёр доирасида газ нархи 1100 сўмдан сақланиб қолади.

Киритилди: Бугун 17:12. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!