Бугун 30 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Киевга ўлим ҳукми чиқарилди"ми?

"Киевга ўлим ҳукми чиқарилди"ми?

АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.

«Киевга ўлим ҳукми чиқарилди. Шуни тушунинг: Украина ҳукуматининг ҳар бир аъзоси Россия томонидан инсониятга қарши жиноятлар ва қотилликларда айбланган. Қарор қабул қилиш занжирига дахлдор бўлган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилади. Улар орасида Владимир Зеленский, Украина разведкаси раҳбари, мудофаа вазири ва ташқи ишлар вазири ҳам бор — уларнинг барчаси устидан хавф сояси осилиб турибди», — деди у YouTube канали эфирида.

Таҳлилчининг фикрича, ЛХРдаги воқеалар Россия сабр косасини тўлдирган сўнгги томчи бўлган. Риттернинг таъкидлашича, Москва узоқ вақт давомида можаронинг кескинлашишини истамаслигини билдириб келган, аммо Европа ва Украина можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш имкониятларини изчил равишда рад этмоқда.

22 майга ўтар кечаси Украина Қуролли кучларининг дронлари ЛХРнинг Старобельск шаҳридаги коллеж ётоқхонасига ҳужум қилди. Ўша вақтда бинода 86 нафар талаба бўлган. Ҳужум оқибатида бинонинг бир қисми қулаб тушган.

Натижада 21 нафар талаба ҳалок бўлган, яна 44 киши турли даражада жароҳат олган.

Россия армияси жавоб зарбаси сифатида Украина ҳарбий раҳбарияти билан боғлиқ нишонларга «Орешник», «Кинжал», «Искандер» ва «Циркон» ракеталари ёрдамида зарба бергани маълум қилинди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги душанба куни тарқатган баёнотда мамлакат армияси Украина Қуролли кучларининг тинч аҳолига қарши ҳужумларига жавобан Украинадаги қарор қабул қилиш марказларига изчил зарбалар беришини маълум қилди.

Баёнотда қайд этилишича, мазкур объектларнинг барчаси Киев шаҳрида жойлашган. Шу муносабат билан вазирлик дипломатлар ва халқаро ташкилотлар вакилларини шаҳарни тезроқ тарк этишга, маҳаллий аҳолини эса ҳарбий ва маъмурий инфратузилма объектларига яқинлашмасликка чақирган.

Киритилди: Бугун 22:08. Ўқилди: 618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!