Олим-физиклар Ер аҳолисининг 12 минг йиллик ўсиш динамикасини — биринчи деҳқонлар давридан то ҳозирги 8 миллиардгача бўлган жараённи — аниқ тавсифлайдиган математик модел ишлаб чиқишди ва келажакка назар ташлашди. Натижа хавотирли бўлиб чиқди.
Бир сценарийга кўра, 10–20 йил ичида сайёрамиз бундай катта аҳолини кўтара олмайди: ўрмонларнинг кесилиши, иссиқлик, сув танқислиги ва иқлим инқирози Ернинг инсонларни озиқлантириш имкониятларини кескин қисқартириши мумкин.
Шундан кейин инсоният ўз сонининг ярмини йўқотиши эҳтимоли бор — ва бу жараён бир неча ўн йил ичида содир бўлиши мумкин.