Reuters агентлиги маълумотларига кўра, Пекин бутун бошли ядровий тармоқни — ўнлаб учириш майдончалари, бункерлар, аэродромлар ва алоқа узелларини барпо этмоқда.
Мазкур қурилиш мамлакат шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур автоном туманининг Хами чўл округида бошланган.
"Буларнинг барчаси ягона мақсадга, АҚШ томонидан эҳтимолий зарба берилган тақдирда ҳам ракеталар устидан назоратни ва кафолатли жавоб қайтариш имкониятини сақлаб қолишга хизмат қилади", дея ёзмоқда Reuters.
Қурилиш кўлами ҳозирданоқ мисли кўрилмаган деб баҳоланмоқда. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, гап минглаб квадрат километрлик мустаҳкамланган инфратузилма ҳақида бормоқда.
Таъкидланишича, бу тармоқ Пекиннинг жавоб зарбасини бериш имкониятларини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлари сезиларли даражада ошганидан далолат беради.