Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.
Прокуратура маълумотларига кўра, Дэвид Раш олтинларни Виржиниядаги уйида сақлаган. Тинтув пайтида ФҚБ шунингдек, 2 миллион долларга яқин нақд пул ва 35 та люкс тоифасидаги соатларни ҳам топган.
Терговнинг ҳисоблашича, Дэвид Раш олтин ва хорижий валюталарни гўёки хизмат харажатлари учун деб талаб қилиб олган, шунингдек, йиллар давомида ўзининг маълумоти ва ҳарбий хизмати ҳақида ёлғон гапириб келган, дейилади нашр хабарида.
The Washington Post маълумотларига кўра, Раш разведка операциялари учун техник воситалар билан шуғулланадиган бўлинма - Марказий разведка бошқармасининг Фан ва технологиялар бошқармасида ишлаган.
Тергов маълумотларига кўра, схема бир вақтнинг ўзида оддий ва деярли кинога ўхшаш бўлган. 2025 йил ноябридан 2026 йил мартигача Раш ўз иш берувчисидан бир неча бор хорижий валютада катта миқдордаги маблағлар ва ўн миллионлаб долларлик олтин қуймаларини сўраган. У буни "хизмат харажатлари" билан изоҳлади.
Ҳозирда Дэвид Раш АҚШ Маршаллар хизмати ҳибсхонасида сақланмоқда. У дастлабки тингловдан бош тортган ва ҳибсга олиш бўйича суд мажлиси 5 июнга белгиланган.