Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда июнда аномал иссиқ оқибатида ҳарорат +47° гача чиқади

Ўзбекистонда июнда аномал иссиқ оқибатида ҳарорат +47° гача чиқади

Ўзбекистонда июнь беқарор ва ўртача илиқ об-ҳаво ҳамда қисқа муддатли ёмғирлар билан бошланади, бироқ ёз давомида аномал иссиқ кунлар кузатилиши мумкин. Ўзгидрометга кўра, Эл-Нино ҳодисаси туфайли бу йил ёзда ҳарорат меъёрдан бироз юқори бўлиши ва айрим жойларда +47 даражагача чиқиши кутилмоқда.

Ҳозирги вақтда бирча иқлим тизими нейтрал деб ҳисобланади, аммо океандаги сув ҳарорати жуда юқори тезликда кўтарилмоқда. Бу дунёнинг етакчи мавсумий прогнозлаш марказлари томонидан 2026 йил ёзи иссиқ бўлиши прогнозлари билан боғлиқдир

Ўзгидромет хабарига кўра, ёзнинг биринчи ойида ўртача кунлик ҳарорат +31°…+36° гача кўтарилади.

Максимал ҳарорат эса +41°…+44° атрофида бўлади, жанубий ва чўл ҳудудларида эса +45°…+47° гача етиши мумкин.

Ўзбекистондаги энг юқори ҳарорат рекорди 1914 йил Термиз шаҳрида қайд этилган бўлиб, +49,6°C ни ташкил қилган.

Киритилди: Бугун 13:35. Ўқилди: 460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!