Германия мудофаа вазири Борис Писториус Эрбил (Ироқ) Курдистон минтақасига ташрифи чоғида Германия Европада террорчи гуруҳ деб топилган исломий гуруҳ Ҳаят Таҳрир аш-Шам билан музокаралар бошлашни режалаштираётганини айтди. Бу ҳақда BILD журналисти Жулиан Рёпке хабар берди.
Бу ташкилот Башар ал-Ассад режимини ағдаришда муҳим роль ўйнади. Писториус: «Биз HTSнинг сиёсий қаноти билан биргаликда ҳаракат қилиб, имкон қадар тезроқ музокаралар олиб бориш ниятидамиз», деди. Унинг сўзларига кўра, ўнлаб йиллар давом этган автократиядан сўнг Суриядаги ўзгаришлар бир кунда содир бўлиши мумкин эмас ва қўллаб-қувватлашни талаб қилади.
Вазир, шунингдек, Ғарб иллюзия ва кутилган умидларни бошдан кечирмаслиги кераклигини таъкидлади. Писторус HTSни, айниқса, Суриядаги озчиликларни ҳимоя қилиш борасида берган ваъдаларини ҳаракат билан исботлашга чақирди.