Ҳавонинг ифлосланиши юқорилигича қолаётган Эрон пойтахти Теҳронда якшанба куни мактаб дарслари бекор қилинди.
Теҳрон мерияси маълумотларига кўра, Дамаванд ва Фирузкуҳ туманларидаги университетлар бундан мустасно, таълим муассасалари ҳавонинг кучли ифлосланиши давом этаётгани сабабли ёпиқ қолади. Ўқув жараёни масофадан туриб олиб борилади.
Теҳроннинг ҳаво сифатини ўлчайдиган ширкати бугун пойтахтда ифлосланиш даражаси ҳар кубометр учун 150 микрограммни ташкил этганини айтди. Бу кўрсаткич ҳаво сифати барча шаҳар аҳолиси саломатлиги учун зарарли эканлигини англатади.
Маълумот учун, аввалроқ бир қанча давлатларда, хусусан, Истанбулда ҳавонинг ифлосланиши энг хавфли даражага етган, Тошкентда ҳам ҳаво ифлосланишининг юқори даражаси кузатилганди.