Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Урушдаги Шимолий кореялик аскарнинг қўлга олиниш тасвири эълон қилинди

Урушдаги Шимолий кореялик аскарнинг қўлга олиниш тасвири эълон қилинди

Украина оммавий ахборот воситалари КХДР армияси аскарининг Украина Қуролли кучлари томонидан асирга олингани ҳақидаги кадрларни эълон қилмоқда.

Видеода 20 январь куни Украина президенти Володимир Зеленский намойиш этган сўроққа олинган кореялик тасвирланган.

Зеленскийнинг аниқлик киритишича, КХДР аскарларидан уларнинг Россия ҳудудига кўчирилиши, машғулотлари ва тўлиқ ахборот изоляцияси ҳақида разведка маълумотлари сўралган, бу асирларнинг сўзлари билан тасдиқланган.

Сўроқ пайтида асир Украинага қарши урушишини билмаслигини, бу мамлакат ҳақида ҳеч нарса билмаслигини, Жанубий Корея ҳақида эса "у ерда КХДРга қараганда тоғлар камроқ"лигини билишини айтди.

Киритилди: 20:16 04.02.2025. Ўқилди: 4007 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!