Россия Федерацияси банклари 2024 йил рекорд даражада – 3,8 триллион рубль соф даромад қилган. Ушбу рақам РФ Марказий банки эълон қилган ҳисоботда келтирилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, корпоратив кредит портфели аввалги йилга нисбатан 17,9 фоиз ошиб, 87,8 триллион рублга етган. Миллий валютанинг муайян даврларда заифлашиши ҳам банклар фойдасига ишлаган. Депозит миқдори 26,1 фоиз ўсиб, рекорд кўрсаткич – 57,5 триллион рублга етган.
Омонат маблағ кўпайиши аҳоли даромади ортиши, депозит ставкаси юқорилиги билан боғлиқлиги айтилмоқда.