Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан бож ундирилиши мумкин

Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан бож ундирилиши мумкин

Россия Давлат Думасининг “Адолатли Россия – ҳақиқат учун” фракцияси депутатлари мигрантларнинг пул ўтказмаларига давлат божи жорий этишни таклиф этувчи қонун лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда партия раҳбари Сергей Миронов маълум қилмоқда.

"Мигрантларнинг пул ўтказмалари учун давлат божини жорий қилиш керак... Агар биз 3 фоизлик бож жорий қилсак, ғазнага фақат икки давлат – Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ўтказмалари ўзидан 45 миллиард рублдан ортиқ маблағ тушади. Наҳотки, бизга шу миқдордаги пул керак бўлмаса?! Биз қонунчилик ташаббусини тайёрлаб, уни Давлат Думасига тақдим этамиз”, — дея ёзади депутат ўзининг Телеграм каналида.

Киритилди: 16:55 04.02.2025. Ўқилди: 1793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!