Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ваҳимали 90 йиллар Москвага қайтмоқда (?)

Ваҳимали 90 йиллар Москвага қайтмоқда (?)

Номаълум шахслар Москванинг Кастанаевская кўчаси ҳудудида отишма уюштирди. Хавфсизлик кучларига яқин бўлган Baza канали хабар беришича, отишмадан сўнг икки номаълум шахс эркакни рақамсиз қора Мерседесга ўтқазиб, жўнаб кетган. ТАСС агентлиги ҳам номаълум шахслар рақамсиз автомобилда қочиб кетганини маълум қилди.

Воқеа содир бўлган ҳудудда ва қўшни туманларда "Ушлаш" режаси жорий этилди.

***

Москва ғарбидаги отишма ижарага олинган машина туфайли содир бўлган, деб хабар қилмоқда REN TV ўз манбаларига асосланиб. Эркак автомобилни ижарага олган, аммо у носоз бўлиб чиққан.

Машина эгалари унинг олдига келиб, ижара ҳақини тўлашни талаб қилганида, эркак рад этган ва отишма бошланиб, натижада уни номаълум томонга олиб кетишган.

Россия Тергов қўмитаси одам ўғирлаш бўйича иш қўзғатди.

Киритилди: Бугун 01:27. Ўқилди: 2733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!