Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Суриянинг янги раҳбари Эрдўғонга: "Исроилни 1967 йилги чегараларига қайтариш зарур"

Суриянинг янги раҳбари Эрдўғонга: "Исроилни 1967 йилги чегараларига қайтариш зарур"

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Сурия ўтиш даври ҳукумати президенти Аҳмад аш-Шара музокаралар ўтказиб, қўшма матбуот анжуманида нутқ сўзлашди.

Эрдўғон Сурия халқи 13 йиллик можарода кимёвий қурол қўлланиши каби кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтганини таъкидлаб, Туркия "суриялик биродарлар"ни қўллаб-қувватлашни давом эттиришини айтди. У аш-Шаранинг ташрифи мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликнинг янги даврини бошланиши эканлигини ва хавфсизлик ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича мумкин бўлган қўшма қадамларни муҳокама қилганини билдирди.

Шунингдек, Туркия раҳбари Анқара ҳар доим Суриянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаб келганини ва терроризмга қарши курашни, жумладан, мамлакат шимоли-шарқида давом эттиришга тайёр эканлигини таъкидлади. У Суриядан санкцияларни олиб ташлаш муҳимлигини ва Туркия вайрон бўлган шаҳарларни тиклашни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини ҳам айтиб ўтди.

Ўз навбатида, Аҳмад аш-Шара Туркияга Сурия халқини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди ҳамда икки мамлакат ҳам Суриянинг шимоли-шарқидаги вазиятдан ташвишда эканлигини ва минтақавий хавфсизлик масалаларида ҳамфикр эканлигини таъкидлади. У Туркия билан савдо алоқаларини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаб, Исроилга 1967 йилги чегараларга қайтиши учун босим ўтказиш керак, деди.

Киритилди: Бугун 02:00. Ўқилди: 1827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!