Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тожикистон қамоқхоналаридан бирида тўполон бошланди: маҳбуслар ва назоратчилар ўлдирилди

Тожикистон қамоқхоналаридан бирида тўполон бошланди: маҳбуслар ва назоратчилар ўлдирилди

3 феврал куни тушдан кейин Душанбедан 24 км узоқликда жойлашган Ваҳдат шаҳридаги қамоқхонада бир гуруҳ маҳбуслар одамларни гаровга олиб, қочишга уринди.

Бу ҳақда Тожикистон Адлия вазирлиги жиноий жазоларни ижро этиш бош бошқармаси расмий баёнотида маълум қилинган.

"2025 йил 3 февраль куни соат 15:44 да Тожикистон Адлия вазирлиги Жиноий жазоларни ижро этиш бош бошқармаси (ЖЖИЭББ)нинг 3/2-сонли Жазони ижро этиш муассасасидаги 9 нафар маҳбусдан иборат гуруҳ қўлбола қуроллардан фойдаланиб, жазони ижро этиш муассасасининг масъул ходимлари - қўриқчиларга ўлдиришга қаратилган ҳужум уюштирди," - дейилади хабарда.

"Маҳбуслар муассаса маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмай, қўлбола ўткир ва санчиладиган темир пичоқлардан фойдаланиб, ҳеч қандай шикоят ва шартларсиз жиноий ҳаракатларини давом эттирдилар, муассаса қўриқчиларини ўлдиришга ва қочиб кетишга уриндилар," - дейилади ЖИББ хабарида.

Расмий маълумотларга кўра, ҳужум натижасида қамоқхонанинг уч нафар ходими оғир тан жароҳати олган, уч нафар маҳбус ҳокимиятнинг жавоб ҳаракатлари натижасида ҳалок бўлган, қолганлари эса қамоққа олинган. Шу билан бирга, Reuters агентлиги Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасидаги манбага таяниб, колонияда қўзғолонни бостиришда беш нафар маҳбус ўлдирилгани ҳақида ёзмоқда ва уларнинг ИШИД гуруҳи аъзолари бўлганини таъкидламоқда.

Исён кўтарган маҳбусларни зарарсизлантириш учун махсус кучлардан фойдаланилган. "Муассасани қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизими тўлиқ тикланди," - дея таъкидланади ЖИББ хабарида.

Киритилди: 16:43 04.02.2025. Ўқилди: 2018 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!