Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ғазодаги аҳвол: "Чодирлар ёмғир ва оқава сувлар билан тўлиб кетган. Биз канализация сувига ботиб қолганмиз. Болаларимиз касал бўляпти"

Ғазодаги аҳвол: "Чодирлар ёмғир ва оқава сувлар билан тўлиб кетган. Биз канализация сувига ботиб қолганмиз. Болаларимиз касал бўляпти"

Исроил бошпаналар олиб киришни тўсиб қўйгани сабабли Ғазо аҳолиси сув босган чодирларда азоб чекмоқда. 15 ойлик урушдан сўнг ва биноларнинг 70 фоизи вайрон бўлгач, Ғазо тинч аҳолисининг борадиган жойи йўқ - вазият эса тобора оғирлашмоқда.

Ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасида Исроил 60 мингта кўчма уй ва 200 мингта чодирни Ғазо секторига киритишга рози бўлган эди. Ҳозирча фақат 20 минг чодир етказиб берилган, вақтинчалик уйларнинг бирортаси ҳам Ғазога киритилмаган.

"Чодирлар ёмғир ва оқава сувлар билан тўлиб кетган. Биз канализация сувига ботиб қолганмиз. Болаларимиз касал бўляпти. Бу тайёр уйлар кўплаб муаммоларимизни ҳал қиларди," - деди Ғазо шимолидаги Шужаеа маҳалласида яшовчи Умм Муҳаммад Селеми. У ердаги одамлар Исроил армияси уйларини вайрон қилгани учун очиқ ҳавода яшашга мажбур бўлмоқда.

Яна бир аҳоли вакили Абдулкарим Саида вақтинчалик уй-жойлар катта ёрдам бўлишини таъкидлади.

"Чодирлар узоқ муддат яшаш учун мўлжалланмаган. Улар бизни қишки совуқдан ҳам, ёмғирдан ҳам сақлай олмайди. Кўчма уйларда ҳеч бўлмаганда ҳожатхона бўлади ва биз болаларимизни уй ичида иссиқ сақлашимиз мумкин. Бундан ташқари, улар бизни дайди итлардан ҳам ҳимоя қилади," дея таъкидлади у.

Киритилди: 22:25 17.02.2025. Ўқилди: 970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!