Бу ҳақда Гарвард университети президенти Алан Гарбер ўз баёнотида маълум қилди.
Гарбернинг айтишича, университет федерал ҳукуматнинг “ноқонуний талабларини” бажаришдан бош тортганидан кейин жавоб чораларига дуч келган. Хусусан, Трамп маъмурияти 2,2 миллиард долларлик грант музлатиб қўйишга қарор қилган ва яна бир миллиард долларни тўхтатиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Бундан ташқари, университет президентининг таъкидлашича, Гарвардни солиқ имтиёзларидан маҳрум қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу университетнинг таълим, илмий ва тиббий фаолияти учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
"Гарвард университетини молиялаштиришни музлатиш ноқонуний ва ҳукумат ваколатидан ташқарида, шу сабабли университет судга мурожаат қилишга қарор қилди. Трамп маъмурияти Гарварднинг академик мустақиллигини чеклашга уринмоқда. Бугун биз Америка олий таълимини дунё учун эталонга айлантирган қадриятларни ҳимоя қилмоқдамиз", — деди Гарбер ўз баёнотида.