Бугун 7 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Францияда аёллар ҳижоб тақиш тақиқига қарши акция бошлади

Францияда аёллар ҳижоб тақиш тақиқига қарши акция бошлади

Францияда жамоат жойларида ҳижоб тақишни тақиқлаш таклифига қарши ижтимоий тармоқларда акция бошланди. Одатда бошига рўмол ўрамайдиган аёллар TikTok, Instagram ва X платформаларида ҳижоб кийиб, мусулмон аёллар билан ҳамжиҳатлигини намойиш этмоқда.

Акцияга Франциядаги «Миллий бирлашув» партияси депутати Жан-Филипп Танги баёнотлари сабаб бўлди. У Марин Ле Пен президентлик сайловида ғалаба қозонса, жамоат жойларида исломий ҳижоб кийишни тақиқлаш таклиф этилишини айтган.

Танги бундай чора аёлларни ҳимоя қилишга қаратилганини таъкидлаб, ҳижоб таққанлик учун жарима солинишини билдирган.

Баёнот сиёсатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаролик жамияти вакилларининг танқидига сабаб бўлди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда мусулмон бўлмаган аёлларнинг ҳижоб кийиб, эҳтимолий тақиққа қарши чиқишини акс эттирган видеолар тарқала бошлади.

«Мен насронийман, аммо опа-сингилларимни қўллаб-қувватлайман», — деб ёзган акция иштирокчиларидан бири.

Бошқа бир фойдаланувчи эса: «Улар бизга ҳижобни тақиқламоқчими? Унда биз янада кўпаямиз», — деб ёзган.

Айрим иштирокчилар 2027 йилда мусулмон бўлмаган аёлларни ҳам рўмол ўрашга чақириб, бу орқали тақиқни «чалғитиш»ни таклиф қилган. Бошқа бир иштирокчи эса қонун қабул қилинса, ҳижоб кийишини билдирган.

Киритилди: 18:55 06.09.2026. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!