Флорида штатидаги Эглин ҳаво кучлари базасидаги портловчи моддаларни тадқиқ қилиш марказида содир бўлган ҳодиса оқибатида икки киши жароҳат олди.
Бу ҳақда база матбуот хизмати маълум қилди.
Иккала жабрланувчи ҳам касалхонага ётқизилди.
"Воқеа жойига ихтисослашган портловчи моддаларни йўқ қилиш гуруҳини ўз ичига олган шошилинч ёрдам гуруҳлари юборилди. Зарар фақат портловчи моддаларни тадқиқ қилиш маркази билан чекланган. Ҳодиса сабаби текширилмоқда", дейилади расмий баёнотда.
Воқеа тафсилотлари, жумладан, жароҳатларнинг табиати ва жабрланувчиларнинг ҳозирги соғлиғи ҳақида маълумот берилмаган.