Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада ҳоким лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс 100 минг доллар билан ушланди

Фарғонада ҳоким лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс 100 минг доллар билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.А. фуқаро И.Д.нинг ишончига кириб, унга ўзини Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси деб таништириб, гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали 210 000 АҚШ доллари эвазига уни Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, келишилган пулдан 100 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 09:36. Ўқилди: 602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!