Бугун 31 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Европада газ нархи 2500 долларгача кўтарилиши мумкин

Европада газ нархи 2500 долларгача кўтарилиши мумкин

Европада қиш совуқ келса, газ нархи энг юқори талаб даврида минг куб метр учун 2500 долларгача кўтарилиши мумкин.

Бу ҳақда «Газпром» раҳбари Алексей Миллер маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, октябрь ойидаёқ Европада газ нархи минг куб метр учун 1200 доллардан ошган. Ғарб экспертлари эса бундай нарх қишки истеъмолнинг энг юқори даврида кузатилишини прогноз қилган эди.

Миллер Европа давлатларида ерости газ омборларини тўлдириш суръати пастлигини ҳам қайд этди.

Хусусан, Европанинг энг йирик газ истеъмолчиси Германияда омборлар атиги 61,6 фоизга тўлдирилган.

Киритилди: 14:25 30.10.2026. Ўқилди: 717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!