Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Европа Украинага юбориш учун ҳатто 25 минг нафар тинчликпарвар кучларини йиғишда қийинчиликка дуч келмоқда

Европа Украинага юбориш учун ҳатто 25 минг нафар тинчликпарвар кучларини йиғишда қийинчиликка дуч келмоқда

Европа Украинага юбориш учун ҳатто 25 минг нафар тинчликпарвар кучларини йиғишда қийинчиликка дуч келмоқда. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, Буюк Британия Мудофаа вазири Тони Радакин унинг мамлакати бу ташаббус учун 10 минг нафаргача ҳарбий ажратишга тайёрлигини билдирган ва бошқа европалик ҳамкасбларидан 64 минг кишилик контингент тузиш имконияти бор-йўқлигини сўраган. Бироқ улар бундай имконият “умуман мавжуд эмаслигини” айтишган ва ҳатто 25 минг кишилик тинчликпарвар кучларини шакллантириш ҳам “умумий саъй-ҳаракатларни” талаб қилишини билдирган.

The Times маълумотларига кўра, Франция 5–10 минг аскар ажратишга тайёр. Эстония ва Финляндия тинчликпарварларни юбориш уларнинг ўз чегараларидаги ҳарбий кучларини заифлаштиришидан хавотирда. Полша, Испания ва Италия эса ҳарбийларини Украинага юбормаслигини аниқ билдирган. Германия умуман олганда Украинага қуруқликдаги қўшинларни юборишга қарши, бироқ Берлин бундай эҳтимолни тўлиқ истисно қилмаган.

Литва мудофаа вазири Довиле Шакалене европалик ҳамкасбларига Россия армиясининг сони 800 минг нафар эканини эслатган. Унинг сўзларига кўра, агар Европа 64 минг аскарни ҳам йиға олмаса, бу унинг заифлигини очиқ эътироф этиш ҳисобланади.

Киритилди: 18:50 30.04.2025. Ўқилди: 405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!