Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Манчестер Сити" қишда сотиб олган ҳимоячиси ёзда сотиб юборилиши мумкин

"Манчестер Сити" қишда сотиб олган ҳимоячиси ёзда сотиб юборилиши мумкин

Қишки трансферлар вақтида ҳимоячи Витор Рейс "Палмейрас"дан "Манчестер Сити" таркибини тўлдирди. 19 ёшли бразилиялик футболчи келаси ёздаёқ клубни тарк этиши мумкин. RTI Esporte хабарига кўра, "Фламенго" Рейс билан шартнома имзолаш имкониятини ўрганмоқда.

Қишки трансфердан сўнг Рейс "Манчестер Сити"нинг атиги учта расмий ўйинида майдонга тушиб, жами 136 дақиқа ўйнади. Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари бразилиялик ҳимоячини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

"Манчестер Сити" айни дамда Англия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: Бугун 14:07. Ўқилди: 5428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!