Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Кремль "Улуғ Ватан уруши"даги каби оммавий сафарбарликни истисно қилмайди

Кремль "Улуғ Ватан уруши"даги каби оммавий сафарбарликни истисно қилмайди

Россия, зарурат туғилганда, худди Улуғ Ватан уруши йилларидаги каби сафарбар қилиниши мумкин, деди чоршанба куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.

"Агар улкан мамлакатни оёққа турғизиш керак бўлса, у исталган пайтда оёққа туради. Ҳеч кимда ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас, - деди Песков. Унинг қўшимча қилишича, "миллионлаб" россияликлар аллақачон Украинада жанг қилаётган армияга ёрдам бермоқда - "ёрдам йиғмоқда, ўз пуллари эвазига фронтга техника ва ўқ-дорилар юбормоқда, ниқоблаш тўрларини тўқимоқда."

"Қаердадир 30 миллион совет халқи фашизмга қарши курашда жон берган," - дея қўшимча қилди Песков.

Ҳозирда Россия ҳукумати ҳар ойда 30 мингдан 40 минггача одамни армияга ёлламоқда, деди АҚШ ва Европа Иттифоқи разведкаси билан таниш бўлган манбалар The Wall Street Journal нашрига.

Киритилди: 19:55 30.04.2025. Ўқилди: 1066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!