 
        Россия АҚШ билан "ўз ҳамкорларига зарар етказмасдан" муносабатларни "ривожлантиради". Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БРИКС Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг ялпи мажлиси якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди. Анжуман Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида жонли эфирда намойиш этилмоқда.
"Биз АҚШ билан муносабатларимизни шаффоф тарзда қуришда давом этамиз ва, албатта, стратегик ҳамкорларимиз ва ҳамфикрларимиз билан анъанавий, мустаҳкам алоқаларимизга ҳеч қандай зарар етказмаймиз," - деди у.
Лавровнинг таъкидлашича, Москва ва Вашингтон "турли соҳаларда алоқаларни давом эттирмоқда, томонлар манфаатлар мувозанатига эришишга интилмоқда." Шунингдек, у "яқин келажакда дунё Россия ва АҚШнинг ўзаро манфаатлари мавжудлигининг аниқ исботини кўради" деган умидини билдирди.
 Уруш туфайли Путиннинг рейтинги рекорд даражада ошди
                    
                     Уруш туфайли Путиннинг рейтинги рекорд даражада ошди
                 "Москва ер юзидан “супуриб ташланади”
                    
                    "Москва ер юзидан “супуриб ташланади”
                 Муҳожирлар орасида биринчи: Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилаётган ўзбеклар сони маълум бўлди
                    
                    Муҳожирлар орасида биринчи: Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилаётган ўзбеклар сони маълум бўлди