Россия томони Покистон ва Ҳиндистонни келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этиш учун босиқлик сақлашга ва конструктив мулоқот олиб боришга ундамоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабарида маълум қилинган.
"Россия томони ҳар икки томонни босиқлик сақлашга ҳамда келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган конструктив мулоқот олиб боришга чақирди," - дея таъкидланди Россия ТИВ дипломатик идораси раҳбари ўринбосари Андрей Руденконинг Покистоннинг Москвадаги элчиси Муҳаммад Холид Жамали билан учрашуви якунлари бўйича.
Учрашувда томонлар Россия-Покистон ҳамкорлигининг турли жиҳатларини, шунингдек, "22 апрель куни Кашмирда содир этилган террорчилик ҳаракати муносабати билан Исломобод ва Ню-Деҳли ўртасидаги кескинликнинг кучайиши" масаласини муҳокама қилишди.