Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россия армияси сафида Украинага қарши урушаётган 1110 нафар ўзбекистонлик ёлланма жангчилар номи эълон қилинди

Россия армияси сафида Украинага қарши урушаётган 1110 нафар ўзбекистонлик ёлланма жангчилар номи эълон қилинди

Украинанинг “Хочу жить” лойиҳаси Россия армияси сафида Украинага қарши урушаётган 1110 нафар ўзбекистонлик ёлланма жангчилар номини эълон қилди.

Таъкидланишича, бу рўйхат тўлиқ эмас. Россия томонидан Украинадаги кенг кўламли урушга жалб қилинган Ўзбекистон фуқароларининг умумий сони бир неча минг кишини ташкил қилиши мумкин.

“Хочу жить” лойиҳасига кўра, урушда камида 109 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган. Улардан энг ёши ҳали 21 ёшга тўлмаган, энг ёши каттаси эса 62 ёшда бўлган. Ёлланма жангчилардан бири шартнома имзолаганидан атиги саккиз кун ўтиб ҳалок бўлган.

Киритилди: 18:52 30.04.2025. Ўқилди: 1319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!