Озарбайжон Покистон билан алоқаларини узиб, Ҳиндистон билан яқинлашмоқда. Савдо алоқалари кенгаймоқда, дипломатик алоқалар мустаҳкамланмоқда, деб хабар бермоқда The Economist нашри.
Ҳиндистон Арманистоннинг энг йирик иқтисодий ва ҳарбий ҳомийларидан бири, Покистон ҳам Озарбайжонни қўллаб-қувватлайди. Покистон ҳатто Арманистонни давлат сифатида тан олмайди. Қорабоғ уруши даврида Ҳиндистон Арманистонга катта ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатган бўлса, Покистон Озарбайжонга ёрдам кўрсатган.
Озарбайжоннинг қарори Арманистонни қўллаб-қувватлашни камайтириш масаласи эмас, балки Исроил босими остида Исроилнинг яқин иттифоқчиси Ҳиндистон билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва яқинлашиб келаётган ҳарбий можарода Покистонни яккалаб қўйишга уринишдир.