Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Хитойликлар оролни эгаллади ва тарк этди

Хитойликлар оролни эгаллади ва тарк этди

Хитой Жанубий Хитой денгизидаги Филиппин ҳарбий базаси яқинидаги баҳс-мунозарали рифни эгаллаб олди. Бу ҳақда Financial Times Хитойнинг CCTV давлат телеканалига асосланиб хабар бермоқда. Унинг маълум қилишича, Хитой қирғоқ қўриқлаш хизмати Сенди-Кей ороли устидан "денгиз назоратини ва суверен юрисдикцияни амалга оширган." У ерда Хитой байроғи ўрнатилган.

Бу кўп йиллар давомида Жанубий Хитой денгизига даъвогар бўлиб келаётган Пекиннинг илгари эгалланмаган бошқа ҳудудда ўз байроғини расман ўрнатган биринчи ҳолатидир. Ушбу эгаллаш келаси ҳафта бошланадиган Филиппин-Америка ҳарбий машғулотлари арафасида содир бўлди.

Хитой 200 квадрат метрдан сал каттароқ оролни эгаллаб олганига қарамай, халқаро денгиз ҳуқуқига кўра у оролнинг ҳудудий сувлари устидан ҳам назоратни қўлга киритади, бу эса 12 денгиз мили радиусини қамраб олади. Бу эса Филиппин ўз ҳудудидаги Хитой ҳаракатларини кузатиш учун фойдаланадиган Титу ороли билан кесишади.

Шу билан бирга, ҳозирча Хитойнинг Сенди-Кей оролини доимий равишда эгаллаши ёки у ерда қурилиш ишлари олиб бориши тўғрисида ҳеч қандай белгилар йўқ. Филиппин томонидан маълум қилинишича, Хитой қирғоқ қўриқлаш хизмати ўз байроғини ўрнатгандан сўнг оролни тарк этган.

Киритилди: Бугун 10:06. Ўқилди: 2661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!