30 апрелга ўтар кечаси россиялик ҳарбий ҳужжатларни текшириш баҳонасида Курск вилояти Беловский туманидаги Гири қишлоғидаги кўп болали Ларинлар оиласининг уйига кириб, шундан сўнг ўт очган.
Россиялик ОАВлар хабар беришича, 41 ёшли Олеся Ларина олган жароҳатлари туфайли вафот этган, эри реанимацияда. Ларинларнинг фарзандларига зарар етмаган.
Маҳаллий аҳолининг хабар беришича, аскар "ноадекват ҳолатда, эҳтимол гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган". Ҳокимият ва тергов органларининг сабаблари ёки расмий жавоблари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Ҳужум қишлоқ аҳолисини ҳайратда қолдирди. Ларинлар оиласи кўп фарзандли бўлгани маълум бўлиб, авваллари ҳеч қандай можарога аралашмаган.