Владимир Зеленский сешанба кунги кечки видеомурожаатида Россия урушни тўлиқ тўхтатиши кераклигини яна бир бор таъкидлади. Путин томонидан Ғалаба куни муносабати билан эълон қилинган сулҳга изоҳ берар экан, Зеленский истеҳзо билан Россия раҳбарияти Москвадаги парад борасида хавотирда эканини билдирди.
"АҚШ билан янги санкциялар бўйича мулоқотга тайёргарлик кўряпмиз, айнан Россияни дипломатик йўлга мажбурлайдиган энг оғриқли нуқталарни танлаяпмиз. Улар урушни тугатиш бўйича аниқ қадамлар ташлаши керак, биз эса шартларсиз ва тўлиқ ўт очишни тўхтатиш биринчи қадам бўлиши лозим, деб ҳисоблаймиз. Россия буни амалга ошириши керак. Ҳозир улар парадининг тинч ўтказилиши сўроқ остида қолганидан хавотирда. Бу ўринли ва тўғри хавотир. Аммо улар бу уруш ҳануз давом этаётганидан хавотирда бўлиши керак", — деди Украина етакчиси.